Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида жойлашган қум ва қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхонанинг электр энергияси ҳисоблагичларини тегишли идора ходимлари кўздан кечиргани келганида, корхона вакиллари турли баҳоналар билан рухсат бермаган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Жамиятнинг электр энергиясидан фойдаланиши ўрганилганда, электр ҳисоблагичнинг ички хотираси «B» ва «С» фазаларида кучланиш йўқлиги аниқланган ҳамда жамият томонидан электр энергия таъминоти корхонаси билан тузилган шартнома шартлари бажарилмасдан электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб келингани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, таъминотчи корхонага жами 53 миллион сўмдан ортиқ зарар етказганлиги аниқланди ва жамиятнинг таъминотчи корхонага етқазган зарари тўлиқ ундириш чораларини кўрилмоқда.
Изоҳ (0)