Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг апрель ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Мазкур рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16 та ғалаба, 9 та нокаут) ўз вазнида расман биринчи рақамли даъвогар номини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Қудратилло 30 март куни япониялик Кеита Обарани (20-4-1, 18 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратиб, март ойи учун рейтингда пешқадамга айланганди.
Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) мазкур йўналиш рейтингида март ойидаги мавқеини сақлаб қолган ҳолда 7-ўринда бормоқда.
IBF рейтингидан ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)