«Челси» Европа Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида «Айнтрахт»ни пенальтилар сериясида мағлуб этди (2:2, пенальтилар серияси — 4:3).
Coral’нинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилишича, бу Лондон клубининг мазкур мусобақада кетма-кет 17 та учрашувдаги мағлубиятсиз серияси ҳисобланади (14 та ғалаба, 3 та дуранг). Натижада «аристократлар» ушбу кўрсаткични қайд этган мусобақа тарихидаги дастлабки жамоа бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» 29 май куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган финал баҳсида Лондоннинг бошқа бир клуби «Арсенал»га қарши майдонга тушади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)