Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг энг чиройли голи номига даъвогарлар маълум бўлди. Бу ҳақда УЕФА ташкилоти ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида эълон қилди.
Мазкур номга «Ливерпуль» ҳужумчиси Дивок Ориги, «Барселона» сардори Лионель Месси, «Аякс» ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиёш ҳамда «Тоттенҳэм» аъзоси Лукас Моура даъвогарлик қилмоқда.
Ғолиб УЕФАнинг расмий сайтида мухлисларнинг овоз бериши орқали аниқланади.
Эслтиб ўтамиз, аввалроқ мусобақада ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)