Жорий йилнинг 6 май куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси олдида номаълум шахс каштан дарахтларини синдириб кетганлиги акс этган фото суратлар пайдо бўлди, деб вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига таяниб Zarnews ёзади.
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар ҳамда бошқарма қошидаги «Ситуацион марказ» камераларидаги ёзувлар ўрганилганда, ушбу безориликни Самарқанд тумани Миронқул қишлоғида яшовчи, 1995 йилда туғилган Б.Самиев содир этганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ҳодисани кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ва жавобгарлик масаласи тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)