«Тоттенҳэм» Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида «Аякс»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб туриб, якунда ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди (3:2, илк учрашув — 0:1).
Шу тариқа инглиз клублари мусобақа доирасидаги баҳсларда 2 та ва ундан кўп гол ўтказиб, 7 марта ғалаба қозонди. Бу Чемпионлар Лигаси рекорди ҳисобланади. Энг яқин таъқибчи мамлакат клублари ҳисобида эса 4 тадан ғалаба мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Мадриддаги «Vanda Metropolitano» стадионида «шпорлар» «Ливерпуль» билан чемпионлик учун курашади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)