7 май, сешанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-турида Андрей Фёдоров бошқарувидаги Тошкентнинг «Локомотив» клуби сафарда БААнинг «Ал-Ваҳда» жамоасига қарши майдонга тушади.
Беллашувга Тошкент вақти билан соат 23:00 да «Ал-Наҳён» стадионида старт берилади.
Эслатиб ўтамиз, «темирйўлчилар» аввалги турда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси билан дуранг ўйнаганди (1:1). Маълумот учун, тошкентликлар «B» гуруҳда 4 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. «Ал-Ваҳда» эса 9 очко билан гуруҳда етакчилик қилмоқда.
4-турдан сўнг гуруҳ жадвалидаги ҳолат:
ОЧЛ
5-тур баҳслари
7 май, сешанба
«B» гуруҳи
«Ал-Ваҳда»—«Локомотив» 23:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)