Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 2018 йил 11 май куни туман ИИБга тушган ҳужжатлар кўра, 2014 йил 24 май кунидан 2015 йил 8 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи 51 ёшли Б.С. Самарқанд кўчасида яшовчи 45 ёшли Ф.Ҳ.нинг уйида унга ошхона жиҳозларини ясаб беришни ваъда қилиб 7 600 АҚШ доллари олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги аниқланган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида Б.С. 2019 йил 11 апрель куни Тошкент вилояти Қибрай туманида ушланган. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)