АҚШнинг Мэриленд штатида яшовчи аёл лотереяда тушида кўрган рақамларни ёзиб, ғолиб бўлди, деб хабар берди UPI.

Фото: Business Insider

Маълум бўлишича, аёл 24 йил аввалги тушида бир йигитни кўрган бўлиб, у 4, 8, 11, 21, 27 сонларни айтган. Шундан буён аёл лотерея чиптасида айнан шу рақамлар кетма-кетлигини ёзиб келган.

Аёл 2 май куни лотерея чиптасини сотиб олган, сўнг лотерея сотиб олганини унутиб, яна битта шундай чипта олган. Ҳар иккала чиптада аёл 4, 8, 11, 21, 27 сонли рақамлар комбинациясини белгилаган.

Чипталарнинг ҳар бири унга 50 минг доллар атрофида фойда келтирган. Шунингдек, у аввалги ўйинларда ҳам ғолиб бўлиб, умумий ҳисобда 101,6 минг доллар ютиб олган.

Аввалроқ америкалик ишсиз аёл лотереяда 273 миллион доллар ютиб олгани ҳақида хабар берилган эди.