Эртага, 7 май куни Ҳумо арена муз саройи ҳовлисидаги очиқ майдонда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан ватанпарварлик фестивали ташкил этилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбиридан ҳарбий оркестр ва санъаткорларнинг ватанпарварлик руҳидаги куй ва қўшиқларидан иборат концерт дастури, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намойиши, юрт ҳимоячиларининг қўл жанги ва саф элементлари билан чиқишлари ўрин олган.
Фестивальда барча ўзбекистонликлар ва мамлакат меҳмонлари иштирок этиши мумкин бўлади. Тадбир эрталаб соат 9:00 дан бошланиб, кечки 19:00 гача давом этади.
Изоҳ (0)