Ҳар бир инсон дунёдаги энг қиммат уй қаерда жойлашгани ва унинг кўриниши қандай бўлиши ҳақида бир марта бўлса ҳам ўйлаб кўрган. Бундай уйлар кўп. Қуйида Топ-8 рўйхатига кирган ҳашаматли уйлар келтирилган.
Four Fairfield Pond ҳашамати
Бу ҳашамат АҚШнинг Хемптон шаҳрида жойлашган ва 25 гектардан ортиқ майдонни эгаллайди. Ушбу уй 133 миллион доллар деб баҳоланади ва у бизнесмен Айра Реннертга тегишли. Уйда 29 та ётоқхона, 39 та ҳаммом, теннис корти, баскетбол майдони, 3 та бассейн ҳамда майдони 100 квадрат метрдан ортиқ бўлган ошхона бор.
Ellison Estate
Кейинги ўринда Oracle компанияси асосчиси Ларри Эллисоннинг уйи туради. У Калифорния штати Вуд-Сайдда жойлашган. Комплекс япон услубида қурилган бўлиб, 10 та бинони ўз ичига олади. 10 гектар майдонни эгаллаган. Ҳовлида сунъий ҳовуз мавжуд бўлиб, унда зоғорабалиқлар яшайди. Шунингдек, спорт майдончаси, ванна, чойхона ҳам бор. Резиденсиянинг баҳоси 299 миллион доллар деб белгиланган.Villa Leapolda
Франциянинг Лазур қирғоғида Леопольд вилласи жойлашган. Қачонлардир у Бельгия қироли Леопольд IIга тегишли бўлган. Шунинг учун виллага унинг номи берилган. Ҳозирда сарой эгаси банкирнинг беваси Лили Сафра ҳисобланади. Вилланинг қиймати 457 миллион доллар деб баҳоланган. Вилла ҳудудида катта апелсин боғи бор. Бир неча йил олдин виллаин россиялик олигарх сотиб олмоқчи бўлган, лекин инқироздан сўнг фикрини ўзгартирган.Fleur de Lys
Бу уйда 12 та ётоқхона бор ва у Калифорния штатининг Беверли-Хиллз шаҳрида жойлашган. Уй эгаси — техаслик миллиардернинг рафиқаси Сюзан Сеперстайн. Уй 760 миллион доллар деб баҳоланган. Бино француз услубида қурилган, хоналар олтин ва мармар билан бир-биридан ажратилган. Уйда катта шароб майдони ва дегустация зали, шунингдек, ноёб китоблар кутубхонаси ва кичик театр бор.Hala Ranch
Ҳашамат Колорадода, Аспен шаҳрида жойлашган. Қачонлардир у Саудия Арабистони шаҳзодасига тегишли бўлган. Ҳозир эса у миллиардер Жон Полсоннинг мулки ҳисобланади. Баҳоси 821 миллион доллар. Уйда 15 та ётоқхона, 16 та ҳаммом бўлиб, ҳудудида хусусий сув тозлаш иншоотлари мавжуд.Maison de L’Amitie қўрғони
Флоридада жойлашган энг қиммат уйларадан бири. Бир неча йиллар олдин АҚШ президенти Дональд Трампга тегишли бўлган. Лекин 2008 йилда уни россиялик бизнесмен Дмитрий Риболовлев сотиб олган. 950 миллион доллар деб баҳоланган бу бино ҳудудида 15 та ётоқхона, олтин сантехника билан жиҳозланган 15 та ҳаммом бор. Шунингдек, Ван Гог, Пикассо ва Моне расмларига эга галереяси бор. Умумий майдони — 5,5 минг квадрат метр.Upper Phillimore Gardens
Лондонда жойлашган ушбу уй Украина собиқ президентининг қизи Елена Пинчукка тегишли. 5 қаватдан иборат уйнинг иккинчи қавати уй эгасининг ётоқхонаси, ҳаммоми ва гардероби билан эгалланган. Уйнинг баҳоси — 980 миллион доллар.Антилия
Дунёдаги энг қиммат уй Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида жойлашган. Бино 27 қаватдан иборат. Баландлиги 173 метр, умумий майдони 37 минг квадрат метр. Вилла ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани оиласига тегишли. Уйда 9 та лифт, шахсий автосервис, SPA салон, бир қанча бассейнлар ва боғлар бор. Тепада 3 та вертолёт майдончаси бор. Уй 1 миллиард долларга баҳоланган.