4 май, шанба куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 37 турида 4 та баҳс ўз ниҳоясига етди.
Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» жамоаси «Ньюкасл»га қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида мерсисайдликлар ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳсиобни очган бўлса, 20-дақиқага келиб «Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Кристиан Ацу Алиссон Беккер қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди (1:1). Орадан 8 дақиқа ўтиб «қизиллар» етакчиси Муҳаммад Салоҳ жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). 54-дақиқада эса мезбон жамоа аъзоси Саломон Рондон ҳисобни тенглаштирди (54). 84-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ўрнига захирадан майдонга тушган Дивок Ориги жамоасининг ғалаба голини урди (3:2).
Шу тариқа «Ливерпуль» қийин кечган ўйинда «Ньюкасл»ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг Юрген Клопп жамоаси 94 очко тўплаб, мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди. Ундан 2 очко кам жамғарган «Манчестер Сити» эса 2-ўринда бормоқда.
АПЛ
37-тур баҳслари
4 май, шанба
«Вулверҳэмптон»—«Фулҳэм» 1:0
Гол: 1:0 — 75 Дендонкер«Вест Ҳэм»—«Саутҳэмптон» 3:0
Голлар: 1:0 — 16 Арнаутович, 2:0 — 69 Арнаутович, 3:0 — 72 Фредерикс«Кардифф Сити»—«Кристал Пэлас» 2:3
Голлар: 0:1 — 28 Заҳа, 1:1 — 31, автогол, Келли, 1:2 — 39 Батшуайи, 1:3 — 70 Таунсенд, 2:3 — 90 Рид«Ньюкасл»—«Ливерпуль» 2:3
Голлар: 0:1 – 13 ван Дейк, 1:1 – 20 Ацу, 1:2 – 28 Салоҳ, 2:2 – 54 Рондон, 2:3 – 86 ОригиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!