4 май, шанба куни футбол бўйича Германия чемпионатининг 32-турида мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси «Вердер» майдонига сафар қилди.
Беллашувда дортмундликлар аъзолари Кристиан Пулишич (6) ва Пако Алькасер (41) урган голларга «Вердер» ярим ҳимоячи Кевин Мевалд (70) ҳамда ҳужумчи Клаудио Писарронинг (75) голлари билан жавоб қайтарди (2:2). Шу тариқа Дортмунд клуби меҳмонда «Вердер» билан дуранг натижа қайд этди.
Мазкур ўйиндан сўнг «Боруссия Дортмунд» 70 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб туриди. Айни дамда мусобақа етакчиси бўлган «Бавария»дан 4 очко орқада бормоқда.
Бундеслига
32-тур баҳси
4 май, шанба
«Вердер»—«Боруссия Д» 2:2
Голлар: 0:1 — 6 Пулишич, 0:2 — 41 Пако Алькасер, 1:2 — 70 Мевалд, 2:2 — 75 Писарро«Вердер»: Павленка, Фридл, Велкович, Лангкамп, Аугустинссон, Шахин (Мевалд, 60), Эггештайн, Классен, Рашица, Крузе, Осако (Писарро, 60)
«Боруссия Д»: Бюрки, Диалло (Филипп, 90), Аканжи, Геррейру, Вайгл, Санчо, Пулишич, Дилейни (Дауд, 83), Гёце (Бруун Ларсен, 83), Вицел, Пако Алькасер
Огоҳлантиришлар: Классен (33), Фридл (39), Вайгл (80)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)