Малайзияда маймунлар ўт ўчирувчи машинага ҳужум қилди, оқибатда йўл ҳалокати содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига таяниб «Газета.ru» хабар қилади.
Таъкидланишича, машина мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлашган Герик шаҳрига кетаётган бўлган. Тўсатдан, маймунлар машинага ҳужум қилган, натижада двигатель ишдан чиқиб, машина ағдарилган.
«Текширувларга кўра, ҳайдовчи маймунларга чап бериб қутилиб кетишга уринган, аммо у тепаликдаги бурилишда автомобиль бошқарувини йўқотган», — деб маълумот берди туман полиция бошлиғи Султа Исмаил Че Иса.
Хабар қилинишича, ҳодиса натижасида жароҳатланган беш нафар ўт ўчирувчи касалхонага жўнатилган.
Изоҳ (0)