2019 йил 28 апрель куни Самарқанд шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Р.Узоқов кўчасида яшовчи Р.К. таниши Ж.Й.га биргаликда заргарлик буюмларини сотиш билан шуғулланиш таклифини айтиб, 2017 йил декабрь ойидан 2018 йил июль ойига қадар бўлган вақт оралиғида ундан жами 49 000 АҚШ долларини олиб, пилларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИБ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Жиноятчи ушланган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)