Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар сақланаётган хонадон фош этилди, бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайти хабар қилади.
Тадбирда Сергели туманида яшовчи фуқаро А.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, фуқаронинг уйида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда давлат тилида маркировка қилинмаган қиймати 100,5 миллион сўмлик 521 дона биологик фаол қўшимчалар қайта сотиш учун қонунга хилоф равишда сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)