Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда нодавлат таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.
Илгари мазкур лицензия 5 йил муддатга берилган.
Лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тақдим қилинади.
Изоҳ (0)