27 апрель куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида ЙПХ постида сохта ҳужжатли йўловчи қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
27 апрель соат 16:30 да Тошкент шаҳар Бектемир туманида ЙПХ постида Gentra русумли машина тўхтатилган. 58 ёшли йўловчи, Фарғона вилояти фуқароси А.Мухамадалини текшириш пайтида Ички ишлар вазирлиги ходимининг сохта пенсия гувоҳномасини топилган.Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)