«Барчаси ўз қўлингда!» тарғибот декадаси доирасида Каттақўрғон туманида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, бу борада ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда кенг жамоатчилик назоратини мустаҳкамлашга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Лойиҳа доирасида ўтказилган «ўқувчи» рейди ҳам шулар жумласидандир, деб ёзмоқда «Zarnews».
Мазкур тадбирда Пайшанба деҳқон бозорида мактабга бормасдан, дарсларга қатнашмасдан ёлланма меҳнат билан шуғулланаётган ўқувчилар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганишлар натижасида тумандаги 3, 5, 18 ҳамда 77-умумтаълим мактабларининг ўқувчилари дарс вақти бўлишига қарамасдан бозорда юргани аниқланди. Тадбир давомида ўқувчилар, аввало, тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар таълим олаётган мактабларнинг директорлари, синф раҳбарлари ҳамда ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилиб, фарзандларига эътиборсиз бўлмаслиги бўйича огоҳлантиришлар берилди
Изоҳ (0)