Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган «Металлург»—«Қўқон-1912» (3:1) учрашувга ҳакамлик қилган Аҳрол Рисқуллаев Суперлига ўйинларидан четлатилди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Ўйиннинг 56-дақиқасида ҳакам томонидан «Қўқон-1912» дарвозасига пенальти белгиланганди. ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти мутахассислари бу вазиятни ўрганиб чиққач, бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев пенальти белгиланган вазиятда ўйин натижасига таъсир кўрсатувчи қўпол хатога йўл қўйган деб топди ва Ўзбекистон юқори дивизиони ўйинларини бошқаришдан четлатди.
Бундан ташқари Про лига «B» гуруҳида 4-тур учрашувлари доирасидаги «Турон»—«Чиғатой» ўйинини бошқарган ҳакам Акмал Раҳимов ҳам учрашув натижасига таъсир этувчи қўпол хатога йўл қўйгани сабабли учрашувларни бошқаришдан четлатилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)