26 апрель, жума куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 6-турида Вадим Абрамов бошқарувидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби «Бухоро» майдонига сафар қилди.
Ўйиннинг 40-дақиқасида «қалдирғочлар» ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсов ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқага келиб бухороликалр ҳужумчиси Иван Нагаев Муроджон Зуҳуров дарвозасини ишғол қилди (1:1). Орадан 4 дақиқа ўтиб мезбонлар аъзоси Достон Ибрагимов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада эса Хуршид Ғиёсов дублга эришди (2:2).
Шу тариқа тошкентликлар меҳмонда кечган баҳсда «Бухоро» билан дуранг ўйнади (2:2).
Маълумот учун, мазкур ўйиндан сўнг «Бунёдкор»нинг очколари сони 10 тага етди ва клуб мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Бухоро» эса 6 очко билан 9-поғонадан жой олган.
Суперлига
6-тур баҳси
26 апрель, жума
«Бухоро»—«Бунёдкор» 2:2
Голлар: 0:1 — 40 Хуршид Ғиёсов, 1:1 — 49 Иван Нагаев, 2:1 — 53 Достон Ибрагимов, 2:2 — 69 Хуршид Ғиёсов«Бухоро»: Нодир Ашурматов, Иван Фатич, Иван Нагаев, Саламат Қутибоев, Асадбек Собиржонов, Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Тоҳиржон Шамсиддинов, Акром Баҳриддинов (Фирдавс Асадов, 46), Достон Ибрагимов
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Сухроб Иззатов, 65), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов Нурилло Тўхтасинов
Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов (18), Эргаш Исмоилов (35), Иван Фатич (73), Достон Ибрагимов (89).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)