Ўзбекистон Судьялар олий кенгашининг қарорига мувофиқ Самарқанд вилоятининг бир қатор туманларида суд раислари тайинланди. Бу ҳақда ЗарNews хабар берди.
Ўзбекистон Судьялар олий кенгашининг 2019 йил 24 апрелдаги Қарорига асосан Алиқулов Баҳодир Асрланович судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Алиқулов Баҳодир Асрланович бундан олдин жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг, вилоят судининг судьяси лавозимларида фаолият юритган.
Ўзбекистон Судьялар олий кенгашининг 2019 йил 24 апрелдаги Қарорига асосан Алмаматов Темур Куйлибаевич судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг раиси лавозимига тайинланди.
Алмаматов Темур Куйлибаевич бундан олдин жиноят ишлари бўйича Иштихон туман судининг раиси лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон Судьялар олий кенгашининг 2019 йил 24 апрелдаги Қарорига асосан Шарипов Шухрат Абдурахмонович судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Паяриқ туман судининг раиси лавозимига тайинланди.
Шарипов Шухрат Абдурахмонович бундан олдин жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2019 йил 24 апрелдаги Қарорига асосан Каримов Зафар Зоирович судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига беш йил муддатга Самарқанд туман маъмурий судининг раиси лавозимига тайинланди.
Каримов Зафар Зоирович бундан олдин Самарқанд туман маъмурий судининг раиси лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)