МИБ Чилонзор туман бўлими ижро иш юритувида бўлган, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 9 февралдаги қарорига асосан қарздор жамиятдан ундирувчи Чилонзор туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 450 000 000 сўм миқдорида солиқдан бўлган қарздорлик ундириш белгиланган. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ Чилонзор туман бўлими давлат ижрочиси Абдумалик Абдурахмонов хабар берди.
Қарздор жамият Бюро томонидан берилган ихтиёрий муддатда мажбуриятларини бажармаган. Жамиятга тегишли бўлган Lacetti 01 331 ZVА, Cobalt 01 119 ZЕА автотранспорт воситаситаларига нисбатан Бюронинг Чилонзор туман бўлим томонидан 2018 йил 5 май куни қидирув эълон қилинган бўлиб, автомашиналар жорий йилнинг март ойида ушланиши натижасида қарздор жамиятдан 450 000 000 сўм миқдоридаги қарз ундирилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Хўжалик судининг 2017 йил 2 мартдаги ижро варақасига асосан қарздор масъулияти чекланган жамиятлардан бири ундирувчи АКИБ «Ипак йўли банки» фойдасига 155 709 522 сўмни ундириш юзасидан Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан қарздор жамиятнинг барча йўналишларига чекловлар қўйилган. Жамиятга тегишли бўлган Matiz 01623 QЕА, Matiz 01609 QЕА, Matiz 01175 QЕА, Matiz 01489 QЕА, Nexia-3 01393 QЕА, Cobalt 01508 ХDА, Nexia 01Р773JА автотранспорт воситаситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган. Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан олиб борилган қидирувдаги барча автотранспорт воситалари топилганидан сўнг қарздор жамият томонидан 155 709 522 сўм миқдоридаги қарздорлик ундирувчи АКИБ «Ипак йўли банки» фойдасига тўлаб берилди.
Тошкент шаҳар Хўжалик судининг 2017 йил 2 мартдаги ижро варақасига асосан қарздор масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи «ИШОНЧ» МЧЖ фойдасига 135 000 000 сўмни ундириш юзасидан Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйилиб, қарздор жамиятга тегишли бўлган Lacetti 01 873 DЕА, Matiz 01 599 SDА автотранспорт воситаситаларига нисбатан Бюронинг Чилонзор туман бўлими томонидан 2017 йил 5 октябрь куни қидирув эълон қилинган автотранспорт воситалари топилиб, қарздор жамиятдан ундирувчи «ИШОНЧ» МЧЖ фойдасига 135 000 000 сўмлик барча қарз ундириб берилди.
Изоҳ (0)