Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) апрель ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Янги рейтингда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16 та ғалаба, 9 та нокаут) ўз ўрнини яхшилаб олди.
Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло WBO’нинг янги рейтингида икки поғона юқорилаб, 9-ўриндан жой олди. Абдуқаҳҳоров февраль ойида мазкур рейтингда 11-ўринга кўтарилганди ва март ойида ўз ўрнини сақлаб қолганди. Мазкур рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар қайд этилмаган.
Маълумот учун, Қудратилло WBC рейтингида 4, IBF рейтингида эса 1-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз сўнгги жангида Қудратилло япониялик Кеита Обарани (20 та ғалаба, 4 та мағлубият, 1 та дуранг ва 18 та нокаут) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, IBF чемпионлик камарига биринчи рақамли даъвогарга айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)