Қозоғистонда 16 апрель куни 1990—1991 йилларда туғилган уч нафар шахс Ўзбекистон фуқароси С.Яни ўзи яшайдиган уйдан куч ишлатиб ўғирлаб кетган, деб хабар беради «Zakon.kz».

Фото: Google Images

Улар жабрланувчи фуқаронинг дўсти — Ўзбекистон фуқароси М.Сдан 300 минг танга талаб қилган. Аниқланишича, жиноятчилар аввалроқ М.Сдан қўрқитиш усули билан 100 минг танга ундирган.

Ҳозирда уч нафар шахснинг ҳаммаси қўлга олинган. Шунингдек, жабрланувчилардан бирига тегишли «Lada Largus» автомашинаси калити мусодара қилинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.