2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, 32 ёшли Т.М. маст ҳолда Қизилтепа маҳалла ҳудудида жойлашган дўкон олдида таниши, Чангак маҳалласи Калтатой қишлоғида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, тенгдоши Ў.Н.нинг юзига боши билан урган ва Ў.Н. боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
хабар қилади.
Натижада Ў.Н. касалхонага ётқизилиб, Т.М. ҳибсга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)