News cover

Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмалари комиссиясиз амалга оширилади

Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш ҳамда тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Тақдимотда жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга ошириш, нақдсиз тўловларнинг аҳоли учун қулай шаклларини кўпайтириш ҳамда умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи савдоси соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбэкни тезкор қайтариш имкониятини яратиш таклиф этилди.

Шу билан бирга, банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалари бўйича харажатларни қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам кўтарилди. Уларнинг ўрнига мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланиш таклиф қилинди.

Солиқ маъмурчилиги ва молиявий жарималар йўналишида ҳам бир қатор ўзгаришлар илгари сурилди. Хусусан, солиқ имтиёзларини қўллашда юзага келаётган низоларни бартараф этиш, солиқ қарздорлиги бўйича ҳисобланадиган пеня асосий қарз суммасидан ошиб кетмаслиги бўйича норма жорий этиш таклиф қилинди.

Шунингдек, чек бермаслик ҳолати юзасидан хабар юбориш тизимини суиистеъмол қилишнинг олдини олиш, ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш ҳам кўзда тутилган. Бу орқали солиқ маъмурчилигидаги айрим баҳсли ва ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш режалаштирилмоқда.

Тақдимотда ташқи иқтисодий фаолиятни соддалаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, импорт жараёнида бир-бирини такрорловчи ҳужжатларни қисқартириш, тадбиркорларга хорижда савдо уйлари, филиал ва ваколатхоналар очиш учун қулайроқ тартиб яратиш таклиф этилди.

Шунингдек, “Ўзэкспомарказ” имкониятларидан самарали фойдаланиб, миллий маҳсулотларни халқаро бозорларда кенг тарғиб қилиш бўйича таклифлар билдирилди. Бу экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва тадбиркорларнинг ташқи бозорларга чиқишини енгиллаштиришга қаратилгани таъкидланди.

Давлат раҳбари тадбиркорлик учун ортиқча тўсиқларни камайтириш, назорат ва тартибга солиш механизмларини соддалаштириш, рақамлаштириш жараёнларини бизнес учун қўшимча юк эмас, балки қулайлик яратадиган воситага айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга мавжуд саноат қувватларини тўлиқ ишга солиш, корхоналарни молиявий соғломлаштириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда тадбиркорлар учун қулай шароитларни кенгайтириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Бугун, 17:55

Тавсиялар

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: