Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россияга ташрифи чоғида биринчи марта рус журналистига интервью берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ким Чен Иннинг айтишича, Россияга сафари бошланишиданоқ унда илиқ таассурот қолдирган.
«Мен Россияга бизнинг халқимизнинг илиқ туйғуси билан келдим», — деди Ким Чен Ин журналист Павел Зарубинга.
Аввалроқ, Ким Чен Ин Владивостокда 25 апрель куни бўлиб ўтадиган Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувидан умидлари билан бўлишган эди.
Изоҳ (0)