24 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Италия Кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида Женнаро Гаттузо бошлиқ «Милан» клуби ўз майдонида Симоне Инзаги бошқарувидаги Римнинг «Лацио» жамоасини қабул қилди.
Беллашувдаги ягона гол 58-дақиқада киритилди. Унга римликлар ярим ҳимоячиси Карлос Корреа муаллифлик қилди (1:0).
Шу тариқа миланликлар «Жузеппе Меацца»да бўлиб ўтган баҳсда «Лацио»га имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақа билан хайрлашди.
Эслатиб ўтамиз, «Лацио» финалда «Аталанта»—«Фиорентина» (дастлабки ўйин — 3:3) учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.
Италия Кубоги
1/2 финал баҳслари
24 апрель, чоршанба
«Милан»—«Лацио» 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 — 58 Корреа«Милан»: Рейна, Калдара (Кутроне, 65), Романоли, Калабрия (Конти, 40), Мусакко, Бакайоко, Лаксалт, Кастильехо (Чалханўғлу, 57), Кессиэ, Сусо, Пёнтек
«Лацио»: Стракоша, Луис Фелипе, Ачерби, Баштуш, Ромуло, Луис Альберто (Бадел, 85), Лулич, Корреа (Кайседо, 75), Милинкович-Савич (Пароло, 15), Лейва, Иммобиле
Огоҳлантиришлар: Луис Фелипе (37), Мусакко (70), Кайседо (78), Бакайоко (79).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)