«Тоттенҳэм»нинг даниялик ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен катта эҳтимол билан ёзда Мадриднинг «Реал» клубига ўтмайди. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.
Шу кунга қадар Мадрид клуби 27 ёшли даниялик учун курашда етакчилик қилаётганди. Унинг «шпорлар» билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади. Футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Нашр хабарига кўра, «Реал»нинг Эриксенга бўлган қизиқиши сусайган. Эндиликда Эден Азар ҳамда Поль Погба испанларнинг асосий мақсадига айланган.
«Қироллик клуби» «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячилари учун 200 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлашга тайёрлиги, таъкидланади хабарда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)