Канада Мьянма суди томонидан Reuters журналистларини қамоқда қолдириш тўғрисидаги қароридан ташвишда эканини билдирган, дея хабар беради «Эхо Москви».
Канада Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Христя Фриланд журналистларнинг Рохинжа халқи геноциди вақтида Мьянма ҳарбийлари томонидан содир этилган ваҳшийликларни текширганлиги учун қўлга олинганлигини таъкидлаган.
Куни кеча Мьянма Олий суди давлат сирларини бузганликда айбланиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилинган икки нафар Reuters журналистларининг аппеляция аризасини рад этган.
Изоҳ (0)