АҚШнинг собиқ вице-президенти ўз сайловолди ташвиқотини халқни бирлаштириш билан боғлаш ниятида, деб йозади «Лига Новости».
76 ёшли собиқ вице-президент Жозеф Байден 2020 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш нияти ҳақида 25 апрель куни эълон қилишни режалаштирмоқда.
29 апрель куни Байден Питтсбургдаги сайловчилар билан учрашишни режалаштирган.
Маълумотларга кўра, Байденнинг қарори эълон қилиниши, ҳозирда 20 дан ортиқ номзод тайёрланаётган демократларнинг дастлабки сайлови бошланишини белгилайди.
АҚШ сиёсатида Байденнинг юксак обрў-эътиборини инобатга олиниб, пойганинг етакчиси деб ҳисобланмоқда.
У ўзининг сайлов кампаниясини халқни бирлаштириши ва АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампни мағлуб қилиш ниятида амалга оширмоқчи.
2019 йилнинг 20 март куни Байден тор доирада АҚШнинг 2020 йилги президенти лавозимига номзод бўлиши ҳақида эълон қилган.
Изоҳ (0)