23 апрель, сешанба куни футбол бўйича Англия чемпионати 31-турининг қолдирилган учрашуви «Уотфорд» —«Саутҳэмптон» ўртасида кечди.
32 ёшли футболчи ўйиннинг 7,69-сониясида гол уришга муваффақ бўлди. Opta’нинг хабар беришича, бу Премьер лига тарихида энг тезкор урилган гол бўлди.
Беллашувга старт берилгандан сўнг ирландиялик ҳужумчи «Уотфорд» ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди.
Мазкур кўрсаткичда аввалроқ «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Ледли Кинг рекорд ўрнатганди. У 2001/02 йилги мавсумда «Бредфорд»га қарши кечган ўйиннинг 10-сониясидаёқ гол урганди.
АПЛ тарихида энг тезкор гол муаллифлари:
- Шейн Лонг — 7,69 сония
- Ледли Кинг — 9,82 сония
- Алан Ширер — 10,52 сония
- Кристиан Эриксен — 10,54 сония
- Марк Видука — 11,90 сония
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)