Андижон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да вилоятдаги 4 та олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси ҳисобланган, фанларни умумий ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган жами 74 нафар талабага контракт тўловининг 35 фоизи миқдоридаги махсус сертификат ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши матбуот котиби Жавоҳир Абубакиров «Дарё»га хабар берди.
Изоҳ (0)