21 апрель, якшанба куни футбол бўйича Франция чемпионатининг 33-турида ПСЖ «Монако»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур ўйинда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳет-трикка эришди.
20 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Франция чемпионатида 26 та баҳсда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва Лига 1 да ушбу натижани қайд этган энг ёш футболчи бўлди.
Мбаппе бундан ташқари 11 та голга ассистентлик ҳам қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)