Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (346-сон, 22.04.2019-й.), дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий-ахборот» Telegram-канали.
Қарор билан профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхатига киритилди.
Президент қарори билан «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими тугатилиб, унинг ўрнига профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимлари жорий этилиши муносабати билан Ҳукумат қарорларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Изоҳ (0)