22 апрель, душанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг тўртинчи кунида навбатдаги жанглар ўтказилмоқда.
Аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ёдгорой Мирзаева ўзининг иккинчи жангини тожикистонлик Мижгона Самадовага қарши ўтказди. Жангда Ёдгорой рақибини очколар ҳисобига мағлубиятга учратиб, мусобақанинг ярим финали йўлланмасини қўлга киритди.
Аввалроқ ўзбекистонлик икки нафар боксчи Нодиржон Мирзааҳмедов ҳамда Миразиз Мирзаҳалилов ҳам ғалаба қозонганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)