Саккиз нафар нигериялик эркак Шаржа амирлигида банкомат ва айрибошлаш шохобчаларида бир қатор қуролли ўғриликларни амалга оширгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди, дея хабар беради «Uaeinside.com».
Уюшган жиноий гуруҳ банкоматларга пул етказиб берадиган инкассатор машиналарига ҳужум қилган. Жиноятчилар кўча ва марказларда одамлар кўп тўпланадиган пайтларда жиноий ҳарактларни амалга оширган. Соқчилар уларни калтаклаган ва пичоқ билан зарба берган. Жиноятчиларни видеокузатув камераларидан олинган ёзувлар аниқлаган.
БАА полицияси фақат 1,8 миллион дирҳамни қайтариб олишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)