Санкт-Петербургда ширакайф қиз тожикистонлик 10 ёшли болага жиддий жароҳат етказган. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Боланинг отаси, Тожикистон фуқароси, тунда полицияга мурожаат қилган. Унинг фарзанди Петербург касалхоналаридан бирида ўртача даражадаги оғир аҳволда ётган. Болага мия чайқалиши деб ташхис қўйилган, шунингдек, боши ва бўйнидан калтак егани аниқланган. Полиция ҳолат юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда ва гумонланаётган жиноятчи — 2002 йилда туғилган қизни қидирмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига хабар берилишича, иккинчи гумондор 15 ёшли қиз. Икки дугона Петербургнинг Киров туманидаги ҳовлилардан бирида спиртли ичимлик ичган. Кейин у ерда ўн ёшли бола билан танишишган. Бироз вақт ўтгач, қизлардан каттароғи болани гаражлар яқини олиб борган. Шундан кейин чинқириқ овози эшитилган ва 15 ёшли қиз қўрқиб, қочиб кетган. Ортига қайтиб келганида эса уни полиция қўлга туширган. Болага ҳужум қилган қиз қаерга кетгани номаълум.
Полиция ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилмаганини маълум қилди. Чунки воқеа тўлиқ ойдинлашмаган. Жиноят қуроли топилгани ҳам маълум эмас.
Изоҳ (0)