21 апрель, якшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунида навбатдаги жанглар ўтказилмоқда.
-60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шукуржон Раҳимов ўзининг иккинчи жангини яманлик Аҳмад Насим Ҳусайнга қарши ўтказиб, ғалаба қозонди. Қайд этиш жоиз, Шукуржон рақибини учинчи раундда икки марта нокдаун ҳолатига тушириб қўйди.
Аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов, Бобоусмон Ботуров, Дилшод Рўзматов ҳам ўз жангларини ўтказиб ғалаба қозонганди. Аёллар ўртасида эса Фарангиз Ҳошимова мағлуб бўлиб, мусобақа билан эрта хайрлашди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)