Ҳиндистоннинг Орисса штатидаги икки қишлоқда фил ҳужумидан сўнг беш киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Медиа.аз».
Маълумотларга кўра, пайшанбадан жумага ўтар кечаси бир оиладан уч киши Сандха қишлоғидаги уйининг айвонида ухлаб ётган чоғида филлар ҳужумига учраган. Уларнинг барчаси жойида вафот этган. Кейинчалик ўша қишлоқда яна бир аёл ҳалок бўлган.
Бир соат ўтгач, қўшни Сантапада қишлоғидан кимлиги ҳозирча аниқланмаган яна бир ўлган одам ҳақида хабар келиб тушган.
Орисса ёввойи табиат ҳамжамият вакили (WСО), фил «агрессив ҳолатда бўлганлиги ва кўп одамларга ҳужум қилган бўлиши мумкин»лигини маълум қилган ва ҳукуматни ҳайвонни қўлга олиш ва ҳужумларни олдини олишга чақирган.
Орисса штатида филлар одамларга тез-тез ҳужум қилади: Орисса ёввойи табиат жамияти маълумотларига кўра, сўнгги тўққиз йил ичида 694 та фил ва 661 киши ҳалок бўлган.
Маълумотларига кўра, Ҳиндистон ҳукумати ёввойи ҳайвонларнинг ҳужумига учраган оила аъзоларига 400 минг ҳинд рупияси (5,7 минг доллар) товон пули тўлайди.
Изоҳ (0)