• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқ таълими вазири: Мактаблар ҳамма учун текин ёрдамчи бўлиб қолган эди

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Жамият» газетасига берган интервьюсида тизимда анчадан буён катта муаммолар тўпланиб қолгани ҳақида гапирди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Халқ таълими тизими жуда катта тармоқ. Анча йилдан буён кўплаб муаммолар йиғилиб келган. Катта тизим бўлгани учун муаммоларнинг пайдо бўлиши ҳам, уларнинг ечилгани ҳам бирдан билинмайди. Масалан, қурилиш соҳасини олиб қарайдиган бўлсак. Бирор иншоотни қуриб, фойдаланишга топширсангиз, кўзга дарров кўринади. Лекин таълим соҳасида бу нарса билинмайди.

    Президентимиз ўқитувчининг обрўсини кўтариш кераклигини таъкидладилар. Яхши ўқитувчи мактабга келса, таълим сифати ошади. Ана ундан кейин биз натижага эриша оламиз. Унинг учун нима қилиш керак? Аввало, мактабларимиз энг зўр педагоглар келадиган, одамлар ҳавас қиладиган жойга айланиши лозим. Яқин тарихга қарайдиган бўлсак, ундай эмасди. Мактабларимиз ҳамма учун текин ёрдамчи бўлиб қолган эди. Тозалашга ҳам ўқитувчи, пахта теришга ҳам ўқитувчи. Қўпол бўлса, узр сўрайман, айрим жойларда ўқитувчилар, ҳатто, гўнг ташиганини ҳам айтишди. Ойлик эса ошмаган. Яъни, умумий қарор бўйича оширилган, лекин соҳа учун алоҳида оширилмаган. Соҳа катта бўлгани боис арзимаган миқдорда ойлик оширилса ҳам маблағ катта бўлиб кетади. Йиллар давомида ўқитувчининг ойлиги ўсиш суръати бошқа тармоқларга қараганда орқада бўлиб келган», — дейди вазир.

    «Бир мисол, абитуриент бирор олийгоҳга ҳужжат топширишдан аввал, қайси институтда ўқиш ҳақида ўйлайди. Имконияти баланд, билимли болалар дипломатия, ҳуқуқшунослик, иқтисодиёт каби йўналишдаги олий таълим муассасаларини танлайди. Биринчи йил талаба бўла олмаганлар ёки ўз билимига ишончи камроқ бўлганлар эса педагогикага ҳужжат топширади. Мана, Финляандия, Сингапурни мақтаб гапирамиз. У ёқда имконияти юқори болалар педагогика соҳасини танлайди. Бизда ҳам шундай бўлиши керак. Бунинг учун ўқитувчининг обрўси ва маошини ошириш керак.

    Мен нима учун узоқдан гап бошладим?! Сабаби бизда узоқ йиллар бошқа институтларга кира олмаганлар нисбатан кам балл билан ўқитувчилик соҳасига ўқишга кирган. Улар мактабларда ўқитган болалар ҳам шунга монанд равишда зўр таълим олишолмаган. Ўша болалар ҳам мактабни тугатиб, ораларидаги энг кам билимлилар яна педагогика олийгоҳларига кирган.

    Натижада йиллар давомида таълим сифати пасайиб бораверган. Занжир мана шундай даъвом этган. Президентимизнинг сиёсий иродаси билан ҳозирча қилинган энг катта иш мана шу занжир 180 градусга ўзгартирилди. Бу жуда катта муваффақият. Аввалги салбий занжирнинг натижасини биз бугун кўриб турибмиз. Мисол учун, кўчадаги реклама ва эълонлардаги хатоларни қаранг. Қолаверса, миллионлаб юртдошларимиз чет давлатларда юрибди. Афсуски, кўпларининг ҳуқуқлари поймол бўляпти. Чунки уларнинг кўпи на ўз тилида, на рус тилида эплаб ёзишни, фикрини тўлиқ баён қилишни билади.
    Мана шундай салбий натижаларни энди кўриб, билиб турибмиз. Лекин бу нарсалар бир кунда бўлмаган-ку! Неча йиллик таълим тизимидаги нуқсонлар сабаб бўлган. Бу нарса атайлаб қилинган, деган фикрдан йироқман. Шунчаки, соҳага эътибор етарлича бўлмаган. Энди мана шу йиллар давомида ишлаб келган салбий занжир ўзгартирилди. Яъни халқимиз ўқитувчилик касбига секин-аста қизиқа бошлаяпти. Олий маълумотли ўқитувчилар мактабга қайтяпти. Масалан, эркаклар оила боқувчиси бўлишгани учун ойлик камлиги сабаб бош¬қа ишлар билан шуғулланиб кетган эди. Мана, секин-секин эркак устозлар сафи ҳам кенгаяяпти. Кўплари эса ‘қайтсам бўларкан’ деб ўйлаб кўряпти.
    Шунинг учун биз бу нарсага қаттиқ турдикки, биринчи галда, ойликни ошириш керак эди. Қолаверса, ўқитувчини касбидан ташқари бўлган ортиқча меҳнатга жалб қилмаслик чораларини кўрдик. Кўп¬лаб давлат идоралари ҳам кўмак беришди. Оммавий ахборот воситалари катта ёрдам берди. Умуман, ҳамма бир ёқадан бош чиқарди. Натижада бугун ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинмаслигига эришяпмиз. Ҳатто, ҳокимлар селектор йиғилишлари қилиб, ‘Бир ўқитувчи пахта даласи ёнидан шунчаки ўтиб кетаётган бўлса ҳам ортига қайтариб юборинглар. Кўринишмасин далада’ деганмиш. Бу яхши натижа-да барибир.

    Бу ҳали ҳамма нарса яхши, таълим сифати зўр, дегани эмас. Биз шунчаки ўқитувчини ўз иши билан шуғулланиши ҳақида гапирдик. Бироқ бирданига самара зўр бўлади, деб ўйламаслик керак. Сабаби кўп йиллар ўқитувчилар кузги мавсумда ҳам, баҳорги мавсумда ҳам далада бўлган. Анча йиллар касбига тааллуқли бўлмаган ишлар билан шуғулланган одамлар мактабга келди. Энди улар нима иш қилиши кераклигини билиши керак»— дея сўзларини давом этиради Шерзод Шерматов.

    Шерзод Шерматов шунингдек, президент мактабларида таълим қандай ташкил этилиши ҳақида ҳам маълумот берди:
    «Президентимиз бу ташаббусни кўтарганида бу мактабларда энг ватанпарвар болаларни тарбиялаш кераклигини айтган эди. Хорижий тиллар чуқур ўрганилиши билан бирга, албатта, ўзбек тили асосий тилимиз сифатида ўқитилади. Бунга шубҳа бўлиши ҳам мумкин эмас. Мақсад – Ўзбекистон кадрларининг халқаро даражада рақобатбардошлигини оширмоқчимиз. Шу болаларимиз эртага мамлакатимизнинг ривожланиши учун ҳисса қўшиши керак.

    Қолаверса, Президент мактаблари бутун таълим тизими учун, мактаблар учун намуна бўлади. Яъни, янги, жаҳон таълим стандартлари талабига мос дастур тузилади. Иккинчидан, мактабга қабул жараёнлари такомиллашади. Учинчидан, ўқитувчилар учун малака ошириш маскани вазифасини ўтайди. Турли вилоятлардан ўқитувчилар келиб, дарсларга қатнашиб, кузатиб, ўрганиб кетади. Шу мактаб мисолида бутун таълим тизимида ўзига хос ислоҳотлар амалга оширилади. Асосийси, ҳар бир чет эллик ўқитувчининг ёнида ўзимизники ҳам бўлиб, ўзига хос гуруҳ шаклланади.

    Имтиҳонлар, ҳужжат топшириш масалаларига келсак, ҳозир бу борада охирги хулосага келингани йўқ, ишлар кетяпти. Албатта, барча маълумотлар тақдим этиб борилади. Талаблари, тартиблари ишлаб чиқиляпти. Ҳужжат топшириш, бошланғич саралаш, имтиҳон, ҳаммаси адолатли, шаффоф бўлади».

    20.04.2019, 11:50   Изоҳ (0)   19211
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шерзод Шерматов: Фарзандининг келажагини ўйлайдиган ота-она унинг таълими учун маблағни аяши керак эмас

    20.04.2019, 11:07

    Ўзбекистонда янги эндокринология муассасалари қурилади, мавжудлари таъмирланади

    20.04.2019, 10:45

    Самарқанддаги «Улфатлар» ресторани мутасаддилари қуртлаган гўшт пиширилаётгани ҳақидаги овозаларни қасддан уюштирилган деб ҳисобламоқда

    20.04.2019, 09:55

    Ўзбекистонда авиация соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тикланади

    19.04.2019, 23:19

    Қарши аэропортида Москвага учаётган йўловчи қадимий тангаларни олиб ўтишга уринди

    19.04.2019, 22:48

    Ўзбекистонда аччиқ қалампир экспорти 25 млн долларга кўтарилди

    19.04.2019, 22:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.