Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Термиз шаҳридаги «Ёшлар маркази» биносида Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов, Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар ҳокимлиги, ташкилот, корхоналар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Перзидент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Қабулда 243 нафар фуқаронинг 270 га яқин мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.

Термиз шаҳридаги Наврўз маҳалласида яшовчи Майрам Жумаева моддий имконияти етмаётгани сабабли кўп йиллардан буён соғлигини тиклай олмаётгани ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан бирида жарроҳлик амалиётини ўтказишга эҳтиёж сезаётганини маълум қилган. Бу масала Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан жойида ҳал этилиб, фуқаронинг даволаниши учун беш миллион сўм маблағ ажратилган.

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Фото: Президент Халқ қабулхонаси матбуот хизмати

Ишга жойлашиш масаласида ёрдам сўраган Тупроққўрғон маҳалласида яшайдиган Зуҳра Раимованинг мурожаати жойида ҳал этилиб, фуқаро Сурхондарё вилоят «Электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига ишга қабул қилинган.

Сайёр қабул чоғида ёрдам сўраб мурожаат этган 11 нафар чин етим талабаларнинг ўқиши учун зарур бўлган 49 048 452 сўм контракт маблағлари шаҳар ҳокими томонидан ўтказиб берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар