Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 16 апрель куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 15 апрель куни Яшнобод туманида яшовчи Ш.Ш. Арнасой кўчасида жойлашган Playstation ўйингоҳидан 1 дона Playstation-4 ўйин мосламаси ва 4 дона бошқарув пультини ўғирлаб кетган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Кўрилган чоралар натижасида Ш.Ш. ҳибсга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)