Божхоначилар томонидан «Истанбул–Самарқанд» йўналиши орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилаётган заргарлик буюмлари ушлаб қолинди, бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Самарқанд халқаро аэропортига Туркия давлатидан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Д.Д. «яшил» йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида унга тегишли багаж холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Сумка ичида божхона декларациясида кўрсатилмаган 2400 дона қизалоқлар зираги ва 5 дона қулоқ тешадиган махсус воситалар борлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга Самарқанд вилоят маъмурий суди томонидан қонуний чоралар кўрилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган жами баҳоси 23 миллион сўмга яқин заргарлик буюмлари ва қулоқ тешадиган махсус воситалар тегишли тартибда давлат фойдасига мусодара қилинди.
Изоҳ (0)