15 апрель куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жамоат тартибини сақлашда фаол иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органи ходимлари рағбатлантирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Йиғилганларнинг бир гуруҳини Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов тақдирлади. Уларга Ўзбекистон Мудофаа вазири номидан «Миннатдорчилик» эълон қилиниб, фахрий ёрлиқ, қўл соати ва пул мукофотлари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 2018 йил 24 декабрда «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4075-сон қарорни имзолаган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш ҳамда Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, шунингдек, аҳоли билан маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳидаги тадбирларни ташкил этиш мақсадида туманга Мудофаа вазирлиги офицерлари бириктирилган эди.
Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳовлисида саф тортган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органи ходимларининг садоқатли меҳнати бундан кейин ҳам муносиб рағбатлантирилиши таъкидланди.
Изоҳ (0)