Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида беш ёшли бола дарахтдан мева узаётиб, 30 метр чуқурликдаги тор қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда Newsflare хабар қилади.

Фото: «Вести.ru»

Фото: «Вести.ru»

Боланинг дўстлари содир бўлган воқеа ҳақида унинг ота-онасига хабар қилган, улар эса фавқулодда ҳолат хизматчиларини чақирган. Тиббиёт ходимлари қудуқ ичига кислород юборишни амаллади, қутқарувчилар эса ер остига видеокамера туширди. Омон қолган бола қутқарувчиларни эшитди ва кўрсатмаларига амал қилди. Улар қудуққа арқон ташлади ва арқонни боланинг оёғига илдириб, уни қудуқ ичидан чиқариб олишга эришди. Операция икки соат давом этди.

Умуман олганда, болакай тахминан тўққиз соат давомида ер остида қолди. Қудуқ ичига йиқилаётган пайтида у жароҳатлардан қочишга муваффақ бўлди. «Боланинг соғлиғи яхши, у кун давомида бизнинг қарамоғимизда бўлади,  кейин уни уйига юборамиз»,— деди шаҳар бош шифокори.

https://www.youtube.com/watch?v=SoV_FpTpWYM

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди