Франкфрутнинг «Айнтрахт» клуби ҳужумчиси Лука Йович «Барселона»га ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Маълум бўлишича, Каталония клуби 21 ёшли сербияликнинг трансферидан воз кечди.
Йовичнинг айрим сифатлари «Барселона»ни ишонтира олмади: тўп билан муомала қилиши, узатма бериши, жарима майдонидан чиқиб кетиш қобилияти. Қайд этилишича, клуб Йовичдан ҳам юқори техникага эга бўлган ўйинчи қидирмоқда.
Бундан ташқари «Айнтрахт»нинг ҳужумчиси учун катта маблағ талаб қилиши каталонияликларга маъқул келмаган. Аввалроқ Йовичга «Реал» ҳамда «Бавария» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Лука Йович жорий мавсум Бундеслига доирасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)