Югославия собиқ президенти Слободан Милошевичнинг беваси Мириан Маркович 77 ёшида Россияда вафот этди, дея хабар беради Сербиянинг «Вечерне новости» нашри.
Маркович Сочидаги касалхоналардан бирида вафот этган. Қайд этилишича, аёл яқинда тўртта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган ва сўнгги ҳафтада оғир аҳволда бўлган.
Шу билан бирга, Blic нашри Маркович Москва клиникасида ўпка шамоллаши оқибатида вафот этганлигини хабар берган.
2005 йилда Сербия Марковичга нисбатан халқаро қидирув эълон қилган. Милошевичнинг беваси 2010 йилдан буён унга сиёсий бошпана берган Россияда яшаган.
Слободан Милошевич 2002 йилда геноцид ва инсониятга қарши жиноятлари учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Тўрт йил ўтиб, 64 ёшида у Гаага қамоқхонасида вафот этган. Ўлимининг сабаби юрак хуружи бўлган.
Изоҳ (0)