Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи янги халқаро «Самарқанд—Туркистон» автобус қатнови ишга туширилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Рейслар ҳар куни соат 18.00 дан «Олтин Ўрда» автовокзалидан «Самарқанд» автовокзалигача қатнайди. Автобус Чимкент, Гулистон ва Жиззах шаҳарларида тўхтаб ўтади.
Ушбу йўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Қозоғистонга сайёҳлар оқими ошишига ёрдам бериши кутилмоқда.
Изоҳ (0)